$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Mеҳнат таътилининг энг кам муддати белгиланди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Янги кодексда ходимларга йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам муддати 21 календар куни этиб белгиланди. Аввал бу муддат камида 15 иш кунини ташкил этарди.

Шунингдек, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Президент фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.

Яъни дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда дам олиш куни байрамдан кейинги кунга кўчирилади.

Масалан, якшанба — дам олиш куни 1 сентябрга тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.