$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

“Ўзбекистон Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:

меҳнат ҳуқуқлари тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;

меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;

меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;

меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши ва меҳнат мажбуриятлари бажарилиши кафолатлангани;

ходим ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.

Меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Давлат аҳоли ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, кўп болали оилалардаги ота-оналар;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;

“Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари, олий таълим ташкилотлари давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар; 

ногиронлиги бўлган шахслар;

пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин); 

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар; 

одам савдосидан жабрланганлар.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.