$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шифокор кўригидан охирги марта қачон ўтдингиз?

Энди тиббиёт ташкилотлари ҳам аккредитациядан ўтказилади

Кундалик ҳаётимиз учун зарур бўлган юмушларни ҳар куни бажариш биз учун оддий ҳол бўлиб қолган. Масалан, яқинларимиз учун овқат пишириш, қизиққан машғулотимиз билан шуғулланиш. 

Лекин баъзида арзимасдек кўринадиган, аммо ҳаётимизга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шундай вазифалар борки, уларни йилига камида бир маротаба бажаришимиз шарт.

Шундай вазифалардан бири шифокор кўригидан тез -тез ўтишдир.

Нега шифокор кўригидан тез-тез ўтиш керак?

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза ТОҲИРОВА бунинг сабабини тушинтирди.

Касалликларни эрта босқичда аниқлаш

Инсон ўзини соғлом ҳис қилса ҳам йилда бир марта профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриши лозим. Бу эса касалликларни эрта босқичда аниқлаб, керакли даво чораларини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

Касалликлар хавфи

Одам 40 ёшдан ошганда унда юрак-қон томир хасталиклари, қандли диабет ва онкологик касалликлар хавфи ортади. Шу сабабли уларни тезда аниқлаб, даволаш муолажаларини барвақт бошлаш келажакда ривожланиши мумкин бўлган жиддий асоратларнинг олдини олади.

Шифокор кўригида нафақат касалликларга эрта ташхис қўйиш, балки уларга мойиллик ҳам аниқланади. 

Касаллик ривожланишининг олди олинади

Мисол учун, қандли диабетнинг 2 тури ривожланишидан олдин семизлиги бўлган инсонларда диабет олди ҳолати кузатилади. 

Агар уларда бу жараён барвақт аниқланиб, керакли даво чоралари бажарилса, касаллик ривожланишининг олди олинади.

Шундай экан юртдошларимизга шифокор кўригидан тез-тез ўтишни тавсия қиламан.