$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Қорақалпоқ қизи МДҲнинг энг яхши талабаси бўлди

энг яхши талаба

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетининг 4-курс талабаси Наргиза Болтабоева Қозоғистон пойтахти Нур-султон шаҳрида бўлиб ўтган «МДҲ нинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади.

МДҲ давлатлари олий таълим муассасаларининг энг яхши талабаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илм-фан, техника ривожига ҳисса қўшиб келаётган иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказиб келинаётган танловда МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасаларининг қобилиятли, халқаро олимпиада ва танловларнинг ғолиблари бўлган талабалари мукофотланади. Уларнинг ютуқларини акс эттирувчи “Халқаро иқтидорли ёшлар энциклопедияси” нашрдан чиқади.

Наргиза Болтабоева ташкилотчилар томонидан I даражали диплом ва “МДҲнинг энг яхши талабаси-2020” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, Наргиза Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган стипендиянинг Қорақалпоғистон Республикасидан илк ғолибаси, сўнгра эса, Ислом Каримов номидаги стипендияга сазовор бўлган.

Теги :
Жамият