$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этди.

Ўзаро инновацион ҳамкорлик ва ёшлар масаласида муносабатларни кенгайтириш мақсадида Президентимиз келгуси йилда Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг “Ёшлар инновация тарафдори” шиори остидаги биринчи конгрессини ўтказишни таклиф қилди.

2023 йилда Санкт-Петербург шаҳрини МДҲнинг маданият пойтахти деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарор кўллаб-қувватланди. 2024 йилда маданият пойтахти номини олишга Самарқанд номзоди илгари сурилди. 

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари ҳар йили шахмат бўйича Ҳамдўстлик очиқ кубогини ўтказишни таклиф қилди.

Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг ваколатлари навбатдаги муддатга узайтирилишини маъқуллади ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга 2023 йилда ташкилотга раислик фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Теги :
Jamiyat