$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Оҳангарондаги “масхарабоз ГАИ” га нисбатан хизмат текшируви тайинланди (+видео)

Оҳангарондаги “масхарабоз ГАИ” га нисбатан хизмат текшируви тайинланди

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати жорий йилнинг 9 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Оҳангарондаги масхарабоз ГАИ!” сарлавҳаси остида тарқалган видеога расмий муносабат билдирди.


Маълум қилинишича, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ гуруҳи инспектори В.Қодирхонов жорий йилнинг 2 сентябрь куни Оҳангарон шаҳар, Амир Темур кўчасида хизмат ўтаётган вақтида, соат 20:10 ларда, “Cobalt” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисини светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланиб келганлиги учун тўхтатган.

Ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида, ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали ҳолатни тасвирга олишни бошлаган.

Ушбу вақтда, тунги хизматга жалб қилинган Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори Д.Машкуров ИИО ходимини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлар қилган. Ходимнинг бу хатти-ҳаракати ҳайдовчининг тасвирларига муҳрланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat