$
 11088.20
-42.37
 11642.61
-71.2
 177.91
2.69
weather
+19
Кечаси   +9°

Ўзбекистонда бир киши томонидан кейинчалик қайта сотиш учун 200 гача автомобиль олинган

sotib

«UzAuto Motors » мижозлар маълумотлар базасининг таҳлилига кўра, 2021 йилда кейинчалик қайта сотиш учун олиб сотарлар томонидан 40 мингдан ортиқ шартнома тузилган. Бир киши томонидан 200 гача автомобиль олинган. Бу кейинчалик қайта сотиш учун эканлиги яққол кўриниб турибди. 

Бу биринчи навбатда, ўз эҳтиёжлари учун автомобиль сотиб олмоқчи бўлган виждонли истеъмолчиларга ноқулайлик туғдириб, ортиқча талабнинг шаклланиши ва турли коррупция схемаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган факторларнинг бирига айланди.