$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Марказий банк учта тўлов ташкилотининг лицензиясини бекор қилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Республика Марказий банки лицензия олинган кундан бошлаб бир йил давомида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга оширмагани учун International Eco Pay, Panda Internet Technology ва UGNIS корхоналарининг лицензияларини чақириб олди.

Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов ташкилоти лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида фаолиятини амалга оширмагани муносабати билан:

International Eco Pay;

Panda Internet Technology;

️UGNIS корхоналарининг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинди.

Ушбу ҳолат «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига мувофиқ Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 15 декабрдаги қарорига асосида амалга оширилди.

Маълумот учун, International Eco Pay — 2020 йилнинг 16 майида, Panda Internet Technology — 2021 йилнинг 11 май куни, UGNIS — 2021 йилнинг 12 июлида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.

Ҳозирда тўлов ташкилотлари реестрида фаолият кўрсатувчи компаниялар сони 44 тани ташкил этмоқда.