$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Марказий банк аҳолига ипотека ва автокредитлар бериш талабларини кучайтирмоқчи

Марказий банк Markaziy bank

Марказий банк мамлакатда молиявий барқарорликни таъминлаш, ортиқча қарз юкининг олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Улардан бири — қарз юки бўйича талабларни барча кредитлар кесимида жорий этиш. Эндиликда кредит фоизи ўрнига қарз олувчининг қарз юки даражаси ва кредитнинг гаров нисбатига асосланган талаблар жорий этилади.

Қарз юки

Қарз юки бўйича талаб Ўзбекистонда ҳозиргача фақат микроқарзлар учун амал қилган (50 фоиз). 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса барча кредитларни беришда мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошиб кетмаслиги талаби қўйилади. 2025 йил 1 январдан эса бу кўрсаткич 50 фоизгача туширилади.

Банклар бундан мустасно

Банкларга кредит портфелининг 15 фоизигача бўлган қисмигача қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасдан кредит ажратишга рухсат берилади. Рухсат этилган миқдор қарз юки бўйича талабни инобатга олмасдан ажратилган кредитлар сонини барча кредитлар сонига бўлиш орқали аниқланади.

Мақсад қандай?

Регулятор қарз юки ҳисоб-китобини барча кредитлар кесимида жорий қилиш орқали қуйидаги мақсадларни кўзлаган:

— аҳоли даромадларини расмийлаштириш;

— кредитлашда даромади расмийлаштирилган қарз олувчилар рағбатлантирилиши;

— норасмий даромадларни баҳолашни формаллаштириш;

— банкларни масъулиятли кредитлашга жалб этиш.