$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Марғилонда «Matiz» уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди

Марғилонда «Matiz» ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида «Matiz» автомобили уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарага кўра, 26 октябрь куни фуқаро Т.С. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини Янгиҳаёт кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Қ.Б.ни уриб юборган. Натижада, пиёда Қ.Б. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.