$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

ЮНEСКО, ЮНИСEФ ва ЖССТ мактабларда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрсатмаларни эълон қилди

ЮНEСКО, ЮНИСEФ ва ЖССТ мактабларда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрсатмаларни эълон қилди

ЮНEСКО, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари ўқув йили бошланиши муносабати билан мактабларда коронавирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган тавсияларни эълон қилди.

Унга кўра, “Тиббий ниқоблардан фойдаланиш, хоналарни мунтазам равишда шамоллатиш ва тозалаш, қўлларни тез-тез ювиш, ўқитувчилар ва ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш зарур”.

«Мамлакатлар чекловларни бекор қилишда давом этмоқда ва биз болаларга таълим беришни энг устувор вазифамизга айлантиришимиз керак. Мактаблар ёпилганда, болалар “изоляция” қилинади... ”, дейилади уч ташкилотнинг қўшма баёнотида.

Ташкилотлар вакиллари, шунингдек, камбағал мамлакат ва минтақаларда мактабларнинг ёпилиши болалар учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатди:

“Улар мактабдаги тушликдан, тиббий ёрдам олиш имкониятидан маҳрум бўлиб, зўравонлик ва эксплуатация қурбонига айланишлари мумкин.

Зарур технология, мослама ва ёрдамисиз уй шароитида ўқитиш кўпчилик учун катта тушкунлик манбаига айланди. Бугун кўпгина мамлакатлар болаларнинг мактабга қайтиб, ўқишни бошлашлари учун бизнинг кўрсатмаларимизга амал қилишга киришишди».

Баёнотда келтирилишича, касаллик аниқланмаган ҳудудларда ёки алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлган жойларда таълим муассасалари тўлиқ очилиши мумкин.

Мутахассислар жисмоний масофани камида бир метр сақлашни тавсия этишди. Улар фикрича, катта синфларни гуруҳларга ажратиш учун иложи борича кўпроқ ўқитувчи ва кўнгиллиларни жалб қилиш зарур.

Шунингдек, мактаб маъмурияти зарур барча маълумотларни ўқувчиларга тарқатиши, уларнинг катта гуруҳларга йиғилмаслиги учун чоралар кўришлари талаб этилади.

Теги :
Жамият