$
 12980.16
44.89
 14606.57
239.37
 161.63
1.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Ўзбекистонда мактаблар 14 сентябрдан очилади

Мактаблар 14 сентябрдан очилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, мактабларда ҳаракатлар схемасини ишлаб чиқиб, тажрибадан ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

Айни пайтда масофавий таълим ҳам параллел равишда давом этади. Йиғилишда мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

Видеодарсларни сифатли тайёрлаш, бу жараёнга давлат ва нодавлат телеканалларини фаол жалб этиш, 3 та телеканалда доимий эфирга узатиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Ўқувчилар учун интернетдан фойдаланишда имтиёзли “Мактаб” тариф режаси жорий этилиши айтилди.   

Таълим муассасаларидаги тозалик ва озодаликни сақлаш, синфхоналар ва атрофни дезинфекция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Теги :
Jamiyat