$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ДТМ кириш имтиҳонларида абитуриентнинг мактабдаги баҳоларини ҳам инобатга олишни таклиф қиляпти

2023 йилдан ОТМларга киришда мактабда олган баҳоларни ҳам инобатга олиш таклиф қилинди

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали – regulation.gov.uz да Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январга қадар умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг шаҳодатномаси (аттестати)даги ёки диплом иловасидаги умумтаълим фанлари бўйича баҳоларининг ўртача кўрсаткичини акс эттирувчи махсус электрон платформа Давлат тест маркази томонидан 2022 йил 1 январдан бошлаб ишга туширилади. Таълим муассасалари томонидан унга 2022 йилнинг 10 январидан бошлаб, йил якунига қадар рўйхатдаги абитуриентларнинг шаҳодатномаси (аттестати)даги (диплом иловасидаги умумтаълим фанлари бўйича) баҳолари Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилган махсус платформага киритиб борилади.

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилиши ва ушбу кўрсаткич 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиниши кўзда тутилмоқда.

Теги :
Jamiyat