$
 12890.43
11.47
 14720.87
-80.92
 156.04
-2.35
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Ўзбекистонда мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўриляпти

Ўзбекистонда мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарликлар кўриляпти

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида бўлиб ўтган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтар экан, мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълум қилди.

Унинг айтишича, айни кунларда Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилмоқда.

Мазкур меъёрлар Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда барча томонидан бажарилиши бирдек мажбурийлиги белгилаб қўйилади.

“Шундан кейин мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларига фаолиятини бошлаш учун рухсат берилади”, дейди у. 

Теги :
Jamiyat