$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

21 нафар фуқарони алдаган “маклер” қамалди

Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ўзини ижарага уй топиб берувчи маклер сифатида таништирган фуқаро иши кўрилди.

У 21 нафар фуқародан турли миқдордаги маблағларни нақд ҳолда, шунингдек пластик картасига ўтказиш орқали, ҳатто телефон аппаратини олиб уни сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган судланувчига оид иш кўрилди. 

Иш ҳужжатларига кўра, 1987 йилда туғилган судланувчи муқаддам 3 маротаба фирибгарлик жиноятини содир қилиб, судланган.

Суд ҳукм қилди: Судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси “б” банди билан айбдор деб топилсин. Судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59 моддаси 8 қисми ва 61 моддага асосан Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2022 йил 23 ноябрь кунидаги ҳукми билан ўталмай қолган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил мудаттга озодликдан маҳрум қилинсин. Судланувчидан жабрланувчилар фойдасига 80 530 800 сўм миқдорида моддий зарар ундириш белгилансин.

Теги :
Jamiyat