$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил қилинади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.

Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади. Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га, шунингдек, «Аёллар дафтари»га киритилган;

ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган;

хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;

ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;

норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;

одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;

умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;

муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.