$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Made in China — Хитой Ўзбекистонга ўз вакцинасини таклиф қиляпти

Хитой Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцинасини таклиф қилмоқда

Хитой томони Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцинани таклиф қилиб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали эфирида маълум қилинди.

Хитой коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи синов босқичини муваффақиятли тугатган. Унда 50 мингдан ортиқ турли ёшдаги кўнгиллилар иштирок этган ва уларни эмлаш жараёни ижобий натижа берган. Эндиликда Хитой мазкур вакцинанинг сўнгги учинчи синов босқичини ўтказишга тайёрланмоқда. Шундан сўнг вакцина рўйхатдан ўтказилади.

Коронавирусга қарши штаб аъзоси Феруза Ҳамробоеванинг сўзларига кўра, Хитой томони Ўзбекистонга ўзлари ишлаб чиқарган вакцинани таклиф қилган. Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ушбу таклифни ҳамда ўтказилган биринчи ва иккинчи синовнинг барча протоколларини ўрганиб чиқиши керак.