$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Гекса-трик: Лукашенко катта фарқ билан яна ғалаба қозонди

Лукашенко

Аввл хабар берилганидек, Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23% овоз тўплаб, ғалабага эришган. Шу тариқа у олтинчи марта президентликка сайланишга жуда яқин турибди.

Унинг энг асосий рақиби Светлана Тихановская 9,90% (574 минг) овоз йиға олган, холос.

Маълум қилинишича, овоз бериш жараёнларида 5 млн. 790 минг фуқаро қатнашган. Шулардан 6,02% фоиз сайловчилар барча номзодларга қарши овоз берган.

МСК раиси Лидия Ермошинанинг айтишича, шаҳардаги тартибсизликлар сабаб уни ҳам кечаси Минскдаги ҳукумат биносидан эвакуация қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин, одамлар сайлов жараёнидан норози бўлиб кўчаларга чиқишди. Беларусдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, тартибсизликлар вақтида бир киши ҳалоқ бўлган, яна уч кишининг аҳволи оғир, ўнлаб фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Норозилик намойишларида қатнашганларнинг 120 нафардан ортиғи ҳибсга олинган.