$
 12935.27
39.72
 14367.20
28.64
 160.47
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Лола Каримова АҚШ даги уйларини сотувга қўйди

Лола Каримова АҚШ даги уйларини сотувга қўйди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти марҳум Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева-Каримова турмуш ўртоғи билан АҚШ даги умумий қиймати 18 млн. долларга тенг бўлган 3 та уйини сотувга қўйди.

Маълум бўлишича, эр-хоинлар бу уйда умуман яшашмаган, бироқ сўнгги вақтларда бу виллалар ижарага бериб турилган.

2007-2014 йилларда мазкур уйлардан бирида NFL юлдузи Реджи Буш ва унинг собиқ рафиқаси Ким Кардашян яшаган. Уй бир қатор қулайликлар, жумладан, лифт, кинотеатр, бассейн, спа ва бошқаларга эга. Ён-атрофни ўраб турган тепаликлар ва бутун бошли Лос-Анджелес манзараси вилланинг ўзига хос хусусиятларидан бири саналади.