$
 10542.66
12.93
 12826.20
17.84
 142.58
0.26
weather
+29
Кечаси   +12°

Қўшни қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал отишмага айланиб кетди

Куни кеча Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги Кўктош қишлоғида тожик тарафи столбага сув тақсимотини кузатиш учун камера ўрнатиши ортидан маҳаллий аҳоли ўртасида тортишув келиб чиққанди.

Бугун маҳаллий қирғиз телеграм каналларида тақалган видеолардан тарафлар ўртасида қўролли тўқнашувлар бўлаётганини кўриш мумкин. Видеоларда Қирғизистон томони яқин ҳудудлардан ҳарбий техникани Боткен вилоятига йўналтираётганини кўриш мумкин.


Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, тожиклардан икки нафари яраланган. Қирғизистон томонидан ҳам яраланганлар борлиги айтилмоқда. Бу бўйича ҳозирча аниқ маълумотлар эълон қилинмади.

Айни пайтда Душанбеда ОДКБ хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев эса даволаниш учун чет элга кетган жойидан ортга қайтяпти.