$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Янги йилдан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари рейтинги тузилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ҳукумати айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритилади.

Унга кўра, кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулк айрим қисмлари, ертўлалар, том ва деворлар жойлар мулкдорларига ёки бошқа шахсларга ижарага умумий йиғилиш қарорига мувофиқ берилади ва ижара тўловлари бошқариш органларига тўланади. Бунда ижара шартномалари E-ijara электрон платформасида ҳисобга олиниши мумкин.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Mening uyim электрон платформасига жойлаштириб бориладиган маълумотлар кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари шахсий кабинетида кўриниши таъминланади.

Ўз бошқарувида бўлган кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари “А” ва “В” рейтинг тоифасига эга бошқарувчи ташкилотлар томонидан бевосита амалга оширилиши мумкин.

2023 йил 1 январдан бошлаб Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари рейтинги ҳар чоракда шакллантириб борилади.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар кўп квартирали уйларни бошқариш фаолияти билан шуғулланувчи барча юридик шахслар: Ягона миллий меҳнат тизимига уланиши; ҳар чорак якуни билан иш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни Давлат солиқ қўмитаси ҳамда ходимлар ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги ҳисоботларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этиши шарт.

Бошқариш органлари томонидан қуйидаги маълумотлар Mening uyim электрон платформасига жойлаштириб борилиши шарт:

  • умумий мол-мулк рўйхати;
  • кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулк айрим қисмлари, ертўлалар, том ва деворлар жойлар мулкдорларига ёки бошқа шахсларга ижарага берилиши бўйича жойлар мулкдорлари умумий йиғилиши қарори билан белгиланган тартиб;
  • умумий мол-мулкдан фойдаланишдан, тижорат фаолиятини амалга оширишдан ва умумий мол-мулк айрим қисмларини реализация қилиш ва ижарага беришдан олинган даромаддан (фойдадан) фойдаланиш ва (ёки) уни тақсимлаш бўйича жойлар мулкдорлари умумий йиғилиши қарори билан белгиланган тартиб;
  • умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишдан олинган маблағлар тўғрисида маълумотлар.