$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бугун депутатларни алдаб олиб қочинг, эртага Президентни алдаб олиб қочинг, кейин халқни алдаб олиб қочинг — Расул Кушербаев

Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жонли эфирга узатилётган мажлисида Мактабгача таълим вазири ўринбосари Максуд Юлдашев нутқ сўзлаб бўлгандан сўнг микрофонини ўчиришни эсдан чиқариб қўйгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Вазир ўринбосари М.Юлдашевнинг Хуршид исмли шахс қўғироғига жавоб бериши давомида: “Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз”, деган сўзлари тўғридан-тўғри эфирга кетган.

Юқоридаги воқеага муносабат сифатида: "Мактабгача таълим вазири ўринбосари ўзи билмаган ҳолда иш тизими бўйича бор ҳақиқатни очиб қўйди: тизим олиб қочишга мослашган. Бугун депутатларни алдаб олиб қочинг, эртага Президентни алдаб олиб қочинг, кейин халқни алдаб олиб қочинг", - дея ёзади депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

Ушбу ҳолат бўйича Мактабгача таълим вазири расмий муносабат билдирди. Мазкур муносабатда шундай дейилади:

"Ҳолат юзасидан ҳақиқатан ҳам М.Юлдашев депутатлар саволларига жавоб бергандан сўнг онлайн узатилаётган эфир микрофонини ўчириш эсдан чиққанлиги ва у иш фаолиятини давом эттирганлиги ҳамда бу жараёнда унга бўлган шахсий қўнғироққа жавоб берганлиги маълум бўлди.

Вазир ўринбосари М.Юлдашев бу телефон орқали сўзлашув мазмуни депутатларга берилган жавобга алоқаси йўқлигини маълум қилди. Шу муносабат билан, оммавий ахборот воситалари вакилларидан турли хил “эҳтимоллар”га асосланган фикрларини илгари сурмасликлари ва вазиятга тўғри баҳо беришларини сўраймиз".