$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Кўчмас мулк ва автомобилни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдори камайтирилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Президент томонидан 6 декабр куни имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Эндиликда давлат божи янги миқдорларда ундирилади. Хусусан, кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМ 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулк умумий майдонига қараб БҲМ 1 бараваридан 3 бараваригача);

агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМ 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулк умумий майдонига қараб БҲМ 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун:

мулкдор хотинига (эрига), унинг ва хотини (эри) ота-онаси, болалари ва улар эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – БҲМ 10 фоизи (илгари БҲМ 25 фоизи);

жисмоний шахслар учун – БҲМ 25 фоизи (илгари БҲМ 50 фоизи);

юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМ 50 фоизи (илгари БҲМ 1 баравари).

мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМ 25 фоизи (илгари БҲМ 50 фоизи).

Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун: 

жисмоний шахслар учун – БҲМ 1 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМ 1 бараваридан 2 бараваригача);

юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМ 2 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМ 2 бараваридан 4 бараваригача).

қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМ 25 фоизи (илгари шартнома суммасига қараб БҲМ 25 фоизидан 1 бараваригача).

Автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади: 

автомототранспорт воситалари учун – БҲМ 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигатели қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМ 2 бараваридан 10 бараваригача);

битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМ 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМ 10 фоизидан 50 фоизигача).

Автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

мулкдор хотинига (эрига), унинг ва хотини (эри) ота-онаси, болалари ва улар эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа- сингилларига, жиянларига – БҲМ 50 фоизи;

бошқа шахсларга – БҲМ 2 баравари (илгари БҲМ 3 баравари).

Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставка 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.