$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Кучли қор туфайли Самарқанд аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Фото: Gazeta.uz Фото: Gazeta.uz

Самарқанд аэропортида душанба куни соат 13:00 га қадар об-ҳавонинг ёмонлашуви муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва қўйиб юборишга чеклов жорий этилди.

Uzbekistan Airports матбуот хизмати кучли қор туфайли Самарқанд аэропорти фаолияти вақтинча чекланганини маълум қилди.

Душанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 04:20 дан об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Самарқанд халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш вақтинчалик чеклов жорий этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, кўриниш 1000 метргача, қор, ҳаво ҳарорати -5 даражани ташкил этган.

Шу сабабли, «Аэрофлот»нинг Москва — Самарқанд йўналиши бўйича SU-1874 рейси ва Истанбул — Самарқанд йўналиши бўйича «Турк ҳаво йўллари»нинг TK-372 рейси Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилди.

Fly Dubai авиакомпаниясининг рейси об-ҳаво ёмонлашгунга қадар — маҳаллий вақт билан 03:07 да Самарқанд аэропортига қўнишга муваффақ бўлди. Бироқ самолётнинг етиб келиши кечикганлиги сабабли Самарқанддан учиш вақти соат 16:15 га кечиктирилди.

«Ҳозирда аэропортнинг ерда хизмат кўрсатиш ходимлари барча зарур чораларни кўрмоқда — бир неча соат давомида учиш-қўниш йўлаги ва юриш йўлакларини махсус техника ва кимёвий воситалар ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловларни маҳаллий вақт билан соат 13:00 гача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.