$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди

Фото: Ички ишлар вазирлиги Фото: Ички ишлар вазирлиги

Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорлигида амалга оширилди.

Ўзбекистондаги Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридан одам савдоси жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ва Малайзияда узоқ вақт яшириниб юрган шахсни Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Уни қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ва тезкор-ахборот кузатуви ҳамда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан амалга оширилди.

Малайзия ҳукумати томонидан қидирилаётган шахсни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар гумон қилинувчини қўлга олиш ва ҳибсга олишга муваффақ бўлинди.

«Экстрадиция масаласининг ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл Тошкентга олиб келиш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди. Эндиликда унга нисбатан қонун доирасида жазо белгиланади», — дейилади хабарда.