$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ССВ

Фото: ССВ Фото: ССВ

ССВ тармоқларда болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди. «COVID-19`га чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келганди», — дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани айтилган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Вазирлик бу маълумотларнинг ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.

«Болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган эди. Ўша пайтда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун 500 та қўшимча шифо ўрни яратилган эди», — дейилади хабарда. Ҳозир ҳолат барқарор бўлиб, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган", — дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик агар болалар орасида коронавирус ёки бошқа ўткир респиратор касалликлар ортиши кузатилса, бу бўйича расмий ахборот берилишини қайд этди.

Қишки иқлим шароитида болаларнинг саломатлигига, айниқса, кийиниши ва овқатланишига жиддий эътибор беришлари, бу хилдаги фейк (ёлғон) хабарларга ишонмасликлари сўралди.