$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19: яна 2 бемор вафот этди. 5 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди

коронавирус ўлим

2020 йил 8 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 234 тага кўпайиб, 29459 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли аёл ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли аёл, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 20380 нафари (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8894 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Теги :
Jamiyat