$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Корея ўзбекистонлик муҳожирлар учун квоталар сонини оширади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлари Сеулда музокаралар ўтказишди.

Амалий сафар билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Корея Республикаси бандлик ва меҳнат вазири Ли Жунг Щик билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқот чоғида Е-9 визаси асосида ушбу давлатга кириб бораётган меҳнат мигрантлари учун квота сонини ошириш, Ўзбекистон фуқароларини қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда Корея Республикасидаги компанияларга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш юзасидан англашув меморандуми ҳам имзоланди.