$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Тимур Копадзе ЎзПФЛга таклиф берди

Тимур Копадзе ЎзПФЛга таклиф берди Тимур Копадзе

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ўз телеграм-каналида Тимур Копадзенинг ЎзПФЛга берган таклифи ҳақида фикр билдирди. «Ўзбекистон U-19 термаси бош мураббийи Тимур Кападзе бир таклиф берди: U-21 жамоалари иштирокидаги учрашувларни асосий жамоалар ўйинидан бир кун олдин эмас, бир кун кейин ўтказиш. 

Бу ҳақда фикрлашдик ва қуйидаги ижобий жиҳатларни кўрдик:

  • бунда асосий жамоа бош мураббийида U-21 жамоаси ўйинини кузатиш учун кўпроқ имконият бўлади. Чунки бир кун аввал у ўз жамоасининг ўйинолди машғулот билан банд бўлади. Ўйиндан кейинги кунда эса унинг ўрнини ёрдамчи мураббий, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва физиотерапевт билдирмаслиги мумкин; 
  • U-21 жамоаси ҳам асосий майдонда, яъни, яхши майдонда ўйнаш имконига эга бўлади. Бунда биз U-21 учун ажратилган майдонларни ўрганамиз. Майдон талабга жавоб бермаса, U-21 жамоаси асосий майдонда ўйнайди. Бу эса асосий майдонини кўз қорачиғидек асрайдиган клубга U-21 учун ҳам яхши майдон қуриш мажбуриятини юклайди.  

Биз бу борада Суперлига клублари фикрлари билан ҳам албатта қизиқиб кўрамиз» — деб ёзади Имомхўжаев.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият