$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Сенаторлар Конституцияга киритиладиган ўзгартиришни маъқуллашди

Сенаторлар Конституцияга ўзгартиш киритишни маъқуллашди

Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда кун тартибига қўйилган масалалар доирасида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мазкур Қонун билан Конституциянинг 107-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилиб, эндиликда «қонун ҳужжатлари» атамаси «қонунчилик»ка ўзгаради, шунингдек, судлар тизими ўзгартирилиб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилади, туман (шаҳар) маъмурий судлари эса тугатилади.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилингандан кейин кучга киради.

Теги :
Jamiyat