$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Пандемия баҳона “овозимизни ўчирмоқчи” бўлишди” — Алламжонов пандемия давридаги ОАВ ҳақида

“Пандемия баҳона “овозимизни ўчирмоқчи” бўлишди” — Алламжонов

ЮНЕСКОнинг 2015 йилда ўтказилган конференциясида қабул қилинган резолюцияга биноан, 28 сентябрь — Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни деб эълон қилинган ва 2016 йилдан буён кенг нишонлаб келинмоқда.

БМТ Бош ассамблеяси томонидан барча мамлакатларда аҳолининг ахборот олиш ҳуқуқининг таъминланганлик даражасини назорат қилиш ЮНЕСКО зиммасига юкланган. Ҳар йили ушбу сана арафасида дунёнинг турли давлатларида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича эришилган натижалар таҳлил қилинади.

Шу муносабат билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининнг Ўзбекистондаги Координатори ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди бошчилигида онлайн-конференция ташкил қилинди. Унда ЕХҲТ бош котиби в.б. Туула Юрьёла, БМТ Бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининнг Ўзбекистондаги Координатори Джон МакГрегор Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Комил Алламжонов, Саида Мирзиёевалар иштироқ этишяпти.

Унда фонд раҳбари Комил Алламжонов пандемия даврида айрим давлатларда ҳукумат вакиллари ёлғон, фейк ахборотлар тарқалишининг олдини олиш, одамлар ваҳимага тушиб, “хаус ҳолат юзага келмаслигини таъминлайман”, деган важ билан ижтимоий тармоқлар ва матбуотни назорат қилишга, уларнинг “овозини ўчириш”га уринишлар бўлгани, натижада бу ҳолат одамларнинг ахборотни эркин тарқатиш ва ундан эркин фойдалана олиш хуқуқининг асоссиз чекланишига олиб келганини алоҳида таъкидлади. У конференция қатнашчиларининг эътиборини ана шу муаммога қаратар экан, “бу муаммони эътиборсиз қолдира олмаймиз, чунки у ҳар биримизнинг ҳаётимизга таъсир этади. Биз бугун конференциямизда муаммоларни очиқ кўтаришимиз, унинг ечимини топиш, шаклланган тажрибалар билан ўртоқлашишимиз керак”, дея қўшимча қилди К. Алламжонов.

Теги :
Jamiyat