$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистондаги энг йирик компаниялар ва тижорат банклари савдога чиқарилади

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда 2023 йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банклар акциялари аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида маълум қилди.

"Бугун кўнглимдаги битта ниятимни сизларга очиқ айтмоқчиман. Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.
Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Бу чинакам халқ IPO’си бўлишига ишонаман. Шу борада илгари ҳам айтган гапимни такрорлашни ўринли, деб биламан: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади", — дейди Шавкат Мирзиёев.
Теги :
Jamiyat