$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада 800 миллион сўмлик кўмирни “еб юборган” омборхона мудири фош бўлди

Фарғонада 800 миллион сўмлик кўмирни “еб юборган” омборхона мудири фош бўлди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги омборда қиймати 800 млн. сўмдан ортиқ бўлган кўмир талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Кўмир таъминот» МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири ўзининг моддий жавобгарлигидаги умумий қиймати 807,1 млн. сўм бўлган 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан омборхона собиқ мудирига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat