$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ўзгаради

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ҳукумати айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда 17-1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилади:

“Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар жойлар мулкдорлари номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун амалга оширилиши керак бўлган тўловлар жойлар мулкдорлари ёки тегишли кўп квартирали уй бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин”.

Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорлари номига давлат рўйхатидан ўтказилади.

Кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома ушбу уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни жойлар мулкдорлари номига, кейинчалик реализация қилинадиган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойлар эса буюртмачи номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.