$
 12695.00
11.01
 13648.39
0.42
 138.12
-1.12
weather
+26
Кечаси   +14°

Кескин ўсишдан сўнг, сентябрь ойида кўчмас мулк бозоридаги сотувлар бироз пасайди

Фото: Кўчмас мулк бозори Фото: Кўчмас мулк бозори

Экспертлар сотувлар пасайишининг асосий сабабини ўқув йилининг бошланиши ва чет эл фуқароларининг сезиларли оқими туфайли уй-жой ижарасига талабнинг ошиши билан изоҳлашди. Шу билан бирга, иккиламчи уй-жой нархларининг ўртача ўсиши қайд этилди.



2022 йил 24 октябрь, Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари доимий равишда таҳлил қилиб келинмоқда.


2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19%га (+3,7 минг) ошди. Умуман, йил бошидан бери, уй-жой савдосининг ўсиши 9,7%ни (195,7 мингта) ташкил этди.



Энг юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикасида – 50%, Сирдарёда – 42%, Жиззахда – 39% ва Наманган вилоятларида - 50% қайд этилди.

 

Шу билан бирга, жорий йилнинг август ойига нисбатан кўчмас мулк савдосининг бироз пасайиши кузатилди, бу асосан ўқув йилининг бошланиши ва чет эл фуқаролари сонининг сезиларли даражада кўпайиши туфайли ижарага бериладиган уй-жойларга талабнинг ошиши билан боғлиқ. 


Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида 1 кв.м учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4%га ошди.


Уй-жой ижараси нархларининг энг юқори ўсиш суръатлари Олмазор – 49%, Яшнобод – 44%, Сергели – 34% ва Шайхонтоҳур туманларида - 33% қайд этилди.


1 кв.м учун ижара ҳақининг юқори қиймати Шайхонтоҳур (12,5 доллар), Миробод (10,8 доллар) ва Яккасарой (10,8 доллар) туманларида қайд этилди. Нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (6,7 доллар) ва Бектемир (4,6 доллар) туманларида кузатилди.


Ҳисоб – китоблар шуни кўрсатадики, сентябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиш суръати ойига 1,1%ни ташкил этди (август ойида-0,5%, июль ойида-2,5%).



Наманган – 5,9%, Жиззах – 4,5% ва Фарғона вилоятларида-4,4% уй-жой нархининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси-4,3%, Хоразм-1,7% ва Қашқадарё вилоятларида-0,4% уй – жой нархининг пасайиши қайд этилди..

2-расм. Тошкент шаҳри ва вилоят административ марказларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўзгариши (1 кв метр учун АҚШ долларида) 


Йил бошидан бери иккиламчи бозорда 1 кв.м учун ўртача уй-жой нархи 8,9%га ошди.


Тошкент шаҳридаги иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги нархларнинг ўсиши 1,7%ни ташкил этди (август ойида 1,4%, июль ойида 2,4%). Уй-жой нархининг энг катта ўсиши Юнусобод, Яккасарой ва Мирзо-Улуғбек туманларида қайд этилди. 


Тошкент шаҳрида 9 ой давомида уй-жой савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6%га ўсди. Тошкент вилоятида рўйхатга олинган шартномалар сони 2,4 мингтани ташкил этди.

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт