$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Чилонзордаги хусусий клиника коронавирусни даволашга мослаштирилди

Чилонзордаги хусусий клиника коронавирусни даволашга мослаштирилди

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, туманда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш мақсадида барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ишлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Чилонзор туманидаги “Кардио мед сервис” хусусий клиникасида коронавирус билан зарарланган беморларни даволаш учун 120 та койка ташкил этилди. Шунингдек, 20 ўринли “Жонлантириш бўлими” ҳам ишга туширилмоқда.

Ушбу тиббий муассаса жорий йилнинг 3-августидан иш бошлаши айтилмоқда.

Теги :
Жамият