$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Украинада бизнес марказ биносини портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик қўлга олинди (+видео)

“Корреспондент” нашрининг хабар беришича Украина пойтахти Киев шаҳрида “Леонардо” бизнес маркази биносини эгаллаб, уни портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Украина ички ишлар вазирига кўра, портлатиш билан таҳдид қилган шахс 33 ёшли Суҳроб Каримов Ўзбекистон фуқароси саналади. Унинг руҳий саломатлигида муаммолар борлиги айтилмоқда.

Маълум қилинишича, С. Каримов 3 август куни тахминан соат 12:00 ларда банк биносига кирган ва сумкасида бомба борлигини айтган. У банкнинг барча ишчиларини қўйиб юборган.

Полиция ҳудудни ўраб олган ва эркак билан мулоқотга киришганда, телевидение орқали чиқиш қилиш талабини қўйган.

Шундан сўнг бинога бир неча телеканалларнинг мухбирлари киритилган. Террорчи журналистлар билан суҳбатлашаётган вақтда хавсизлик хизмати ходимлари сездирмай бинога киришган ва уни қўлга олишган.