$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода қиймати салкам 306,5 млн сўмлик кислород ишлаб чиқариш ускунаси ўғирлаб кетилган

Бухорода кислород ишлаб чиқариш ускунаси ўғирлаб кетилган

Бухоро вилоятида қиймати салкам 306,5 млн сўмлик кислород ишлаб чиқариш ускунаси ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Тергов департаментининг ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг январь ойидан 27 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс Вобкент тумани “Работохун” МФЙ да жойлашган кислород ишлаб чиқариш шахобчасида ўрнатилган 64 ёшли И.А. га тегишли нархи 306 311 700 сўм бўлган кислород ишлаб чиқариш ускунасини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 50 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ўғирланган ускуна эса Хоразм вилояти Урганч шаҳрида фаолият олиб бораётган МЧЖ ҳудудида эканлиги аниқланиб, ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.