$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Молхонангни ҳидига чидаб бўлмайди". Наманганлик фуқаро арзимаган сабабни деб қўшнисини пичоқлаб қўйди

"Молхнангни ҳидига чидаб бўлмайди". Наманганлик фуқаро арзимаган сабаб билан қўшнисини пичоқлаб қўйди Иллюстрация

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 4 август куни соат 16:30 фтрофида Наманган шаҳрида яшовчи 1959-йилда туғилган фуқаро 1986 йилда туғилган қўшнисига унинг молхонасидан чиқаётган ёқимсиз ҳиддан шикоят қилади. “Молхонангнинг ҳидидан уйда ўтириб бўлмай қолди” — дея у билан жанжаллашиб кетади. Сўнг ёнидаги пичоғи билан қўшнисининг чап кўкрагига зарба беради.

Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Бу каби муаммоларни ўзаро келишиб ҳал қилиш ҳам мумкин. Агар келишувни иложи бўлмаса ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиш лозим. Бир лаҳзалик жахлга эрк беришнинг оқибатида афсуски бир қўшни оғир жароҳат олди, икинчиси эса жиноятчига айланди”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat