$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Kia Seltos ва Kia K5 20 млнга қимматлашди

киа

Kia Uzbekistan нархларни оширди. Оммабоп русумлар нархи 20 миллион сўмга қимматлашди.

KIA Uzbekistan автомобиллар нархини оширди. Ўсиш ~8%ни ташкил этди, бир сўз билан айтганда, нархлар комплектацияга қараб 18 000 000 — 20 000 000 сўмга қимматлашди.

Kia Seltos ва Kia K5 нархлари UzAuto Motors ишлаб чиқарадиган Chevrolet русумидаги ҳамёнбоп автомобилларнинг узоқ муддатли танқислиги сабабли оширилди. Бундан ташқари, 2022 йил 1 январда бекор қилинган 3%лик йиғим солиқларини автомобил нархидан чиқариб ташлаш ўрнига KIA’нинг бошқа автомобиллари ҳам қимматлашди.

Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti сотувлари декабр ўртасидан буён тўхтатилган. Ва қачон янгиланиши ҳозирча номаълум.