$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ёш киноижодкорлар кенгаши очилди

11-ноябр куни Ёшлар пресс-клуби залида Ёш киноижодкорлар кенгашининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ёш киноижодкорлар кенгаши асосчиси ва раиси ёш, истеъдодли кинорежиссёр Мухлиса Азизовадир.

Маросимда кенгаш томонидан бугунгача қилинган ишлар ҳисоботи берилиб, истиқболдаги лойиҳалар кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларига тақдим этилди.

Тадбир аввалида “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров, Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари Камолиддин Бекназаров, Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси Ойбек Абдушукуров сўзга чиқиб, бугунги ўзбек киносидаги янгиланишлар ҳақида айтиб ўтилди.

Тақдимот маросимида кенгашнинг энг йирик лойиҳаси бўлган Art House ҳақида маълумот берилиб, лойиҳанинг биринчи фаслида фаолият олиб борадиган режиссёрлар Жаҳонгир Қосимов, Рашид Маликов, Рустам Саъдиев, Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов саҳнага таклиф этилди.

Улар лойиҳанинг аҳамияти ҳақида гапириб, ёш киноижодкорларга ўзларининг актёр, оператор, драматурглардан иборат бўлган гуруҳларини таништириб ўтди.

Ёш номлар, ғоялар, истеъдодларни кашф этишга, “Устоз ва шогирд” анъаналарини ривожлантиришга қаратилган мазкур лойиҳанинг йилнинг энг шовшувли лойиҳаси бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, тадбирдан Кенгаш томонидан суратга олиниши режалаштирилаётган “Гилдия” ток-шоуси, ташкилот сайти ҳамда PROlogue ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли филмлари фестивалидан ўрин олган питчинг-тақдимоти ўрин олди.