$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирус юқтирганлар яна 153 тага кўпайди

коронавирус

2020 йил 22 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 153 тага кўпайиб, 18 324 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун ҳозирга қадар Андижон вилоятида 112 нафар, Наманган вилоятида 33 нафар, жами 145 нафар бемор тузалди ва коронавирус инфекциясидан соғайган фуқаролар 9 666 нафар (52 фоиз)га етди.

Ҳозирда 8 561 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Теги :
Жамият