$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 43 мингга яқинлашди

коронавирус

2020 йил 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 106 тага кўпайиб, 42 минг 903 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли аёл ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли аёл, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 40 минг 176 нафари (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2 минг 391 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat