$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг 6 телеканали немис платформаси орқали дунёга тарқатилмоқда

Ўзбекистоннинг 6 телеканали немис платформаси орқали дунёга тарқатилмоқда

Ўзбекистоннинг олтита телеканали Германиянинг “Kartina.TV” халқаро платформаси орқали дунё бўйлаб трансляция қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида «Biz-TV» онлайн телеканали дастурлари “Kartina.TV” халқаро тармоғи платформаси орқали эфирга узатила бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлтги.

“Biz-TV” онлайн телеканали (www.biztv.uz) бир гуруҳ ташаббускор ёшлар томонидан ташкил этилган бўлиб, маданий-кўнгилочар йўналишда фаолият юритади.

Онлайн каналнинг асосий аудиторияси хорижий давлатларда яшаётган, меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлардан иборат. Канал дастурларидан чет давлатларда яшаётган ўзбекистонликларнинг бугунги турмуш тарзи, ютуқ ва муваффақиятлари, ҳаёт тажрибаларига бағишланган ранг-баранг кўрсатувлар, мамлакатимизнинг сайёлик салоҳиятига оилд роликлар, кўнгилочар дастурлар, миллий кино, сериал ва мусиқалар ўрин олган.

“Kartina.TV” халқаро платформаси дунё бўйлаб 200 дан ортиқ телеканални трансляция қилувчи нуфузли компаниялардан саналади. Бугунги кунга қадар мазкур платформа мамлакатимиздаги «O‘zbekiston», «O‘zbekiston-24», «UzReport», «Milliy» ва «ZO‘R TV» телеканаллари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлган қўйган. Мазкур телеканаллар томонидан тайёрланган телемаҳсулотлар “Kartina.TV” халқаро платформаси орқали дунё бўйлаб узлуксиз намойиш этиляпти.

Энди ҳамюртларимиз дунёнинг исталган нуқтасидан туриб Ўзбекистоннинг мазкур олтита телеканалини “Kartina.TV” платформаси орқали томоша қилиши мумкин.