$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида Карманадаги мактабга ҳам SPARK автомобили совға қилинди

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида Карманадаги мактабга ҳам SPARK автомобили совға қилинди

Бугун, 8-апрель куни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида битирувчилар салмоғи бўйича юқори натижаларни кўрсатган Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов, Халқ таълими вазири Ш. Шерматов,  Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Я. Душанов ҳамда Кармана тумани ҳокими Ф. Умаров иштирок этишди.

Маълумки, “Бир миллион дастурчи” (One Million Uzbek Coders) лойиҳаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Dubai Future Foundation” жамғармаси томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Халқ  таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келинмоқда.

АКТ вазири Шуҳрат Содиқовга кўра, жорий йил март якунидаги ҳолат бўйича республика миқёсида uzbekcoders.uz портали орқали рўйхатдан ўтиб “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида таълим олаётганлар сони жами 200 минг  нафардан ошган

Таҳлил натижаларига кўра умумтаълим мактаб ўқувчилари жами лойиҳа иштирокчилари орасида 67,2 фоиз билан етакчи ҳисобланади. Кейинги ўринларда олий таълим муассасалари талабалари – 13,1 фоиз, иш фаолияти билан банд бўлганлар – 5,8 фоиз, коллеж ва лицей ўқувчилари – 1,4 фоиз ва бошқалар – 12,5 фоизни ташкил этади.

Лойиҳа доирасида энг кўп умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида uzbekcoders.uz портали орқали рўйхатдан ўтган ва иштирокчилар сони бўйича Навоий вилоятидаги мактаблар етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган вилоятидаги умумтаълим мактаблари энг фаол мактаблар рўйхатидан жой олган.

2021 йилдан бошлаб халқаро IT сертификатларини қўлга киритган ёшларга харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш вазифалари белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-сонли умумтаълим мактаби ҳам лойиҳа доирасида эришган юқори натижалари учун автомобиль билан тақдирланганди.

Теги :
Jamiyat