$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қўнғиротдаги мактабга Президенти совғаси топширилди

Қўнғиротдаги мактабга Президенти совғаси топширилди

Бугун, 7-апрель куни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида битирувчилар салмоғи юқори кўрсаткичларни кўрсатган Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-сонли умумтаълим мактабига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Спарк” автомобили топширилди.

Мазкур тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов, Халқ таълими вазири Ш. Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари О. Давлетов иштирок этишди.

Давлат раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилиб, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Dubai Future Foundation” фонди томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини келажак сари ташланган муҳим стратегик қадам сифатида эътироф этилмоқда.

Жорий йил март ойининг якуни ҳолати бўйича республика миқёсида www.uzbekcoders.uz портали орқали рўйхатдан ўтиб “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида таълим олаётганлар сони жами 200 минг нафардан ортиқни ташкил этади. Шу жумладан, улардан 81 минг нафардан ортиғи иштирокчи ва 50 минг нафардан ортиғи битирувчи сертификатини қўлга киритди.

Ҳудудлар кесимида uzbekcoders.uz порталидан рўйхатдан ўтганлар сони бўйича Навоий вилояти (36 600 нафар), Қорақалпоғистон Республикаси (27 574 нафар) ва Тошкент шаҳар (25 572 нафар) етакчилик қилиб келмоқда.

Фаолият тури бўйича таҳлил натижларига кўра умумтаълим мактаб ўқувчилари жами лойиҳа иштирокчилари орасида 67,2% билан етакчи ҳисобланади. Кейинги ўринларда олий таълим муассасалари талабалари – 13,1%, иш фаолияти билан банд бўлганлар – 5,8%, коллеж ва лицей ўқувчилари – 1,4% ва бошқалар – 12,5%ни ташкил этади.

Лойиҳа доирасида энг кўп умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида uzbekcoders.uz портали орқали рўйхатдан ўтган ва иштирокчилар сони бўйича Навоий вилоятидаги мактаблар етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган вилоятидаги умумтаълим мактаблари энг фаол мактаблар рўйхатидан жой олган.

Ёш тоифаси бўйича таълим олувчиларнинг асосий қисми яни 90% дан ортиғи 13-34 ёшлар орасидаги ўқувчилар хиссасига тўғри келади (12 ёшдан кичиклар – 2779 (1,3%), 13-17 ёш –108299 (53,1%), 18-24 ёш – 47393 (23,3%), 25-34 ёш – 30522 (15%), 25-44 ёш – 11078 (5,4%), 45-64 ёш – 3740 (1,8%), 65+ ёш – 72).

2021 йилдан бошлаб халқаро IT сертификатларини қўлга киритган ёшларга харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш вазифалари белгиланди.

Алоҳида таъкидлаш жоиз, бугунги кунда ҳаётимиз ҳар жиҳатдан техника ва технологиялар билан боғлиқ. Ҳозирда барча таълим даргоҳларида иқтидорли ёшлар ва ўқувчиларга илмий изланишлар олиб бориш, IT соҳасини чуқур ўзлаштириш ва дастурлаш асосларини мукаммал тарзда ўрганиб боришлари учун шароитлар яратилган. Бу эса, келажак авлоднинг ахборот технологиялари соҳасидаги саводхонлигини янада ошиши учун хизмат қилади.  

Теги :
Jamiyat