$
 12803.06
26.0
 13902.84
-17.77
 131.84
0.4
weather
+26
Кечаси   +14°

Карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилади

Карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилади

Ўзбекистонда карантин чекловлари боскичма-босқич юмшатилади. Бу ҳақида бугун, 10 август куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлати раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтаркан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошганини қайд этди.

Шунингдек, Президент фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш кераклигини таъкидлади.

Теги :
Жамият