$
 10231.71
21.85
 12059.09
38.0
 138.65
1.19
weather
+34
Кечаси   +19°

Бугундан бир қатор чекловлар кучга киради

Карантин Карантин

Ўзбекитонда кузатилаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Республика махсус комиссияси Қарори билан жорий йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида қатор чеклов чоралари ўрнатилмоқда.

Ушбу чеклов чоралари, хусусан, барча жамоат транспорти қатнови ҳаркатига ҳам тегишлидир. Яъни 10 июль санасидан эътиборан автобуслар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

13 июль душанба кунидан эътиборан эса маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади.

Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ хорижий давлатлардаги ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.     

Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга ошрилади. Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказиш темирйўл ва автобус ташувлари орқали амалга ошрилади.

Шу билан бирга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан “сариқ” ва “яшил” тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

—  йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

—  ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

—  фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

—    фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.