$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қорабоғ бизники!” — Бокуда Озарбайжон армиясини қўллаб-қувватлаган намойиш бўлиб ўтди (+видео)

Кеча тунда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида асосан ёшлардан аҳоли Озарбайжон армиясини қўллаб қувватлаб кўчага чиқди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодисага алоқадор видеолар тарқалди. Намойишчилар “Қорабоғ бизники”, “Армияга шон-шарафлар”, “Аскарлар олға”, “Бош қўмондон, сафарбарлик эълон қил” каби шиор ва чақириқлар ёзилган байроқ, плакатлар кўтариб олиб, пойтахтнинг марказий кўчалари бўйлаб парламент биноси томон ҳаракатланишган. Уларни полиция ходимлари кузатиб боришган, бироқ жараёнга аралашишмаган. Акция қатнашчиларининг бир қисми парламент биносига киришга урина бошлагач полиция улрага сув пуркагичларни қўллаб, тарқатиб юборишга уринган, айримларини ҳибисга олган.    

Аввалроқ, 12 июль куни Товуз ва Тавуш туманларидаги Арманистон-Озарбайжон чегарасида бошланган қуролли тўқнашув бошланган эди ва мана уч кундирки, давом этмоқда. Озарбайжон томони маълумотларига кўра, отишмада 11 нафар ҳарбийлар, жумладан, генерал ҳалок бўлган. Арманитон томони эса 2 офицер ва 2 аскарини йўқотгани, 5 нафари ярадор эканини билдирган.

Ҳар икки томон ҳам отишмада бир-бирини айблашяпти. Бир қатор давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар уларни муросага келишга ундамоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиқиб, Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканини билдирган.

“Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникатсияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.

Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради”, дейилади баёнот матнида.