$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоийда икки йигит 87 ёшли пенсионерникига ўғриликка тушди

Навоийда икки йигит 87 ёшли пенсионерникига ўғриликка тушди

2020 йилнинг 3 сентябрь куни соат 11:40 ларда икки нафар номаълум шахс юзига ниқоб таққан ҳолда, Учқудуқ тумани “Геологлар” кўчасида яшовчи 87 ёшли пенсионер (аёл)никига ўғриликка тушишган. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ўғрилар кампирнинг уйда ёлғиз яшашини аввалдан билишган ва хонадонга кириш эшиги қулфланмаганидан фойдаланиб, ичкарига киришган. Сўнг кампирнинг оғзини мато бўлаги билан беркитиб, юз қисмига уриб жароҳат етказишади ва ётоқхонадаги шкаф ичидан 1 млн. 500 минг сўм пулларни қўлга киритиб, жуфтакни ростлашади.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқудуқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 23 ва 19 ёшли йигитлар содир этишгани аниқланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat